Перишич ўзини МЮга қўйиб юбормаган "Интер" билан келишиб олди

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич “нерадзуррилар” билан янги шартнома имзолашга жуда яқин турибди. У бу борада клуб раҳбарияти билан келишувга эришган.

Premium Sport нашрининг маълум қилишича 28 ёшли футболчининг “Интер” билан янги шартномаси 2021 йилга қадар тузилади ва унга кўра унинг маоши 3 млн евродан 5,5 млн еврогача оширилади.

Эслатиб ўтамиз, даставвал Перишичга Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубидан жиддий қизиқишлар бўлган ва унга йилига 7 млн евро маош ваъда қилишган эди. Бироқ, клублар футболчининг трансфери борасида келиша олишмади. Аниқроғи, миланликлар Перишич учун 50 млн евро талаб қилишди, бу эса инглизларга ёқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!