Петер Шмейхель: Испанияга қарши баҳсдан сўнг Акинфеевга ҳайкал қўйиш керак

Даниялик машҳур дарвозабон Петер Шмейхель россиялик дарвозабон Игорь Акинфеевнинг нимчорак финалда Испанияга қарши ўйинда кўрсатган ўйинини юқори баҳолади.

“Акинфеев фантастик ўйин кўрсатди. У ўйин давомида фаоллик кўрсатган испаниялик футболчиларга қарши ажойиб ўйнади.

У ҳар доим пенальтиларни қайтариш борасида ажойиб кўрсатгичга эга дарвозабон ҳисобланади. Унинг даври келди. Акнифеевга ҳайкал ўрнатиш керак. У бунга лойиқ”, - дейди афсонавий посбон.

Эслатиб ўтамиз, Акинфеев Испанияга қарши баҳсда ўтказилган пенальтилар сериясида 2та зарбани бартараф этиб, терма жамоасига ғалаба келтирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)