Петра Квитова мақсадига ета олмади
Ads

Чехиялик Петра Квитова Брисбендаги турнирнинг яккаликлар ўртасидаги иккинчи давра баҳсларида омадсизликка учради.

Петра ушбу босқичда эстониялик Анетт Контавейтга 5:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани тарк этди.

Энди Контавейт "Brisbane International" турнирининг чорак финалида украиналик Леся Цуренкога қарши кортга чиқади.