ПФЛ “Ўзбекинвест” билан ҳомийлик шартномаси имзолади
Ads

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум давомида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор компаниялар билан музокаралар олиб бораётгани сир эмас. Мақсад битта — босқичма-босқич клублар гарданида турган талабларни юмшатиш ҳамда бир неча йил ичида ташкилотни ўз-ўзини моддий таъминлай оладиган, керак бўлса жамоаларни моддий рағбатлантира ҳам оладиган ҳолатга келтириш.

Бугун ЎзПФЛ “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолади. Натижада “Ўзбекинвест” ЎзПФЛнинг расмий суғурта ҳамкорига айланди. Ушбу ҳамкорлик доирасида “Ўзбекинвест” ЎзПФЛ байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини ҳомийлик ёрдами асосида суғурталайди. Бу орқали Профессионал футбол лигаси клубларнинг суғурта учун сарф этадиган суммаларини камайтириш, суғурта полисидаги футболчиларга берилаётган чегирмаларни эса кўпайтиришга эришади.