Пике бугун
Ads

Яна бир неча соатлардан сўнг бошланадиган "Вальядолид" - "Барселона" учрашуви "кўк-анор ранглилар" ҳимоячиси Жерар Пике учун тарихий баҳсга айланади.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра ушбу учрашув 31 ёшли футболчи учун Ла Лига доирасидаги юбилей 300-ўйин бўлади.

Маълумот учун, Пике ушбу ўйинларнинг 277тасини "Барселона" либосида ўтказган бўлса, қолган 22тасини 2006/2007 йилги мавсумда "Сарагоса" сафида ижарада ўйнаб юрган пайтида ўтказган.