Пике Испаниянинг 5-дивизионида иштирок этаётган клубни сотиб олади

Каталониянинг “Барселон” клуби ҳимоячиси Жерар Пике тез орада “Андорра” клубини сотиб олади. Бу ҳақда Diari Andorra хабар тарқатмоқда.

Ҳозирча ушбу келишув ҳақида маълумотлар ошкор этилмаяпти. Бироқ, Пике ушбу жамоани сотиб олиб, келажакда Ла Лигага олиб чиқмоқчи. Айтиш лозимки, “Андорра” айни дамда Испаниянинг 5-дивизионида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!