Пике: Неймар нима қилишини билмаяпти

“Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пикенинг сўзларига кўра жамоадоши Неймар айни дамда Каталония супер клубида қолишни ҳам, ёки ПСЖга ўтишни ҳам билмаяпти.

“Биз Неймар билан жуда яқинмиз. Шунинг учун у жамоада қолишини истайман. Мен барча ҳолатлардан хабардорман.Ҳозир у нима қилишни билмаяпти. Биз эса унга бу вазиятда тўғри йўл кўрсатишимиз керак”, - дейди Пике.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг ПСЖ клуби бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!