Пирло, Жилардино, Мотта ва Батистута энди мураббийлик қилиши мумкин

Андреа Пирло, Альберто Жилардино, Паоло Монтеро, Тьяго Мотта ва Габриэль Батистута каби яқин ўтмишнинг юлдуз футболчилари мураббийлик курсларини тамомлашди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Бир неча ой давомида мураббийликдан сабоқ олишган собиқ футболчиларга махсус сертификат берилди. Ушбу ҳужжат уларга А Серия клубларида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлашлари учун имконият яратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!