Пирло Италия термаси устозига маслаҳат берди
Ads

Италиялик собиқ футболчи Андреа Пирло Италия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши плей-офф босқичида Швецияга имкониятни бой берганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен Лоренцо Инсиньега кўпроқ имконият бериш учун 4-3-3 схемасини ишлатган бўлар эдим. Биз кеча марказда кўп тўп йўқотдик. Боиси, икки ҳужумчи билан  ўйнадик. Қанотларга кўпроқ ишонч билдириш керак эди.

Иккинчи ўйинда Швеция ҳимоясини ёриб ўтиш жуда ҳам қийин бўлади. Биз исталган вақтда гол кирита олишимиз мумкин. Бироқ ўйин савиямизни оширишимиз лозим. Энди босим юқори бўлади", - деб айтиб ўтди Пирло Sky Sports Italia эфирида.