Пирло мураббий бўлмоқчи

Яқиндагина АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” клуби сафида ўзининг сўнгги футболчилик учрашувини ўтказган Андреа Пирло келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Ҳозирча нима билан шуғулланишим ҳақида бир қарорга келганимча йўқ. Балким мураббий бўларман. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам мураббийлик лицензиясини олмоқчиман. Агар жуда ҳам ҳохласам, шундагина мураббийлик фаолиятимни бошлайман”, - дейди Пирло.