Пирло: Рэмзи
Ads

Италиялик машҳур футбол юлдузи Андреа Пирло “Арсенал” хавбеки Аарон Ремзининг “Ювентус”га ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Рэмзи “Ювентус” учун ажойиб харидлар бўлган бўларди. Туринликлар яна бир ажойиб трансферни амалга оширишга тайёрланишмоқда.

Рэмзи – ажойиб футболчи ва у “Ювентус”ни янада кучайтириши мумкин”, - дейди Пирло.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли уэльслик футболчи учун шунингдек ПСЖ ҳам жиддий кураш олиб бормоқда. Улар Рэмзига 1,5 йиллик шартнома таклиф қилишди.