Платинининг гапи ҳеч қаерда ўтмади

Швейцария суди УEФА собиқ президенти Мишель Платинининг берган апелляциясини рад этди.

Европа футболининг собиқ раҳбари Лоззанадаги Спорт арбитраж суди томонидан қўйилган 4 йиллик таъқиқ юзасидан мамлакат бош судига апелляция берган эди.

Шу тариқа, ўтган йил қабул қилинган қарор ўз кучида қоладиган бўлди.

Платини 2011 йил ФИФА томонидан унинг ҳисоб рақамига ўтказилган ноқонуний 2 млн доллар ўтказма туфайли айбланган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар