Поччетино келажакда қайси жамоани бошқаришини айтди

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино қачонлардир Англия терма жамоасини бошқариш нияти борлигини айтди.

Мутахассис ўзининг «Довюрак янги олам» номли китобида «уч шерлар» жамоаси бош мураббийи курсисига жон деб ўтирган бўлиши ҳақида ёзган.

Айни пайтда, Англия терма жамоасини Гарет Саутгейт бошқариб турибди. Унинг қўл остида футболчилар ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритишди.

Аввалроқ, Хосеп Гвардиола Англия терма жамоасини бошқариши ҳақидаги саволга, «уч шерлар»ни фақат маҳаллий мураббий бошқариши шарт деб жавоб берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!