Почеттино: 6:2 ҳисобидаги ғалабани рафиқамга бағишлайман

"Мен ўйиндан жуда ҳам катта қониқиш ҳосил қилдим. Ҳафта ўртасида "Арсенал"га қарши қийин учрашув ўтказган бўлсакда, жамоам бугун тетик кўринди. "Тоттенхэм" ажойиб ўйин намойиш этди. Бу шунчаки фантастика. Жамоа шундай кураш олиб борса, фаҳрланади киши.

Чемпионлик пойгасида қоламизми? Бу мавсум "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" АПЛда ғолиблик учун асосий даъвогарлардан. Бизда ҳам яхши имконият мавжуд. Аммо ҳали олдинда кўплаб учрашувлар кутиб турибди ва шундай экан, бу ҳақла гапиришга ҳали эрта.

Нима бўлганда ҳам 6:2 ҳисобидаги ғалаба - рафиқам учун совға. Биз роса 26  йил олдин турмуш қурган эдик. Бугунги муваффақият яхши совға бўлади", - деди аргентиналик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!