Почеттино Аллининг нарҳини қанчага баҳолади?

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Моурисио Почеттино жамоа ярим ҳимоячиси Деле Аллини 50 миллион фунт (таҳминан 60 миллион евро)га баҳолади.

“Аллининг нарҳи 50 миллион фунт деб ўйлайман. Нега энди бундай бўлмаслиги керак? Деле бугунги кунда ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда ва у жуда ҳам истеъдодли. Ҳозирги вақтда Европада 20 ёшли футболчилар орасида бундайини топа олмайсиз. Ўйлайманки у яқин 10-12 йил давомида Англия футболининг етакчисига айланади.

АПЛ бу дунёдаги энг кучли чемпионатдир. Агар сиз Англияда энг зўрларидан бири бўлсангиз, демак, Европада ҳам энг яхшилардансиз. Алли нафақат майдонда, балки, ҳаётда ҳам ўзини ажойиб тутади”, - дейди аргентиналик мураббий Sky Sportsга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!