Почеттино: АПЛда ғолиб чиқишимиз деярли имконсиз
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоасининг премьер-лигада ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Бёрнли”дан учралган мағлубиятдан сўнг чемпионатда ғолиб чиқиш қийинлашганди, аммо, “Челси”га ютқазганимиздан сўнг бу деярли имконсиз ишга айланди. Чунки, бунинг учун энди биз қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз, шу билан бирга юқоридаги икки жамоа кўплаб очколарни бой бериши керак. Бу эса жудаям қийин”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ортда қолган 28 турдан сўнг 60 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Шпорлар”дан фақатгина “Манчестер Сити” (68) ва “Ливерпуль” (69) олдинда бормоқда.