Почеттино
Ads

“Тоттенхэм” клуби устози Маурисио Почеттино Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Челси” янги устозига айланиши мумкин, дея хабар беради Sky Sports нашри.

Манбада ёзилишича, Маурицио Сарри билан 47 ёшли аргентиналик мутахассис Антонио Конте ўрнини эгаллашга асосий номзод бўлиб турибди.

Контенинг клубдаги тақдири шу ҳафта “Уэмбли”да ўтадиган Англия кубоги финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан сўнг маълум бўлади.

Почеттино “Тоттенхэм”ни 2014 йилдан бери бошқариб келмоқда. Бу мавсум лондонликлар АПЛда 3-ўринни эгаллашди.