Почеттино: Футбол – бу ҳиссиётлар, видеотакрорлар эса уни йўқ қилиши мумкин
Ads

 

“Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино “Рочдейл”га қарши (6:1) Англия Кубони нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйинни турли томонлардан муҳокама қилиш мумкин. Беллашув видеотакрорлар тизими туфайли қийин кечди. Асосий эътиборни баҳсга қаратиш керак бўлди.

Фикримча, англиялик ҳакамлар – Европадаги энг зўр, балки жаҳондаям энг яхшидир. Аммо видеотакрорлар тизими бизга ёрдам беряптими ёки аксинча, буни айта олмайман.

Футбол – бу ҳиссиётлар, видеотакрорлар эса уни йўқ қилиши мумкин. Ҳакамларга қийин ва улар учун афсусдаман. Бироқ мухлислар учун кўпроқ афсусдаман”, – деди Почеттино.