Почеттино: Футболчиларимни ҳурмат қилинглар
Ads

Журналистлар аргентиналик мутахассисни ҳимоячилар Тоби Алдервейрелд ва Киран Трипьерларни Миланга олиб келмагани учун танқид қилган эдилар.

"Нимага майдонга тушмаган футболчиларга бундай муносабатда бўляпсизлар? Сизлар менга, мураббий, таркиб танлашда адашдингиз дейишингиз мумкин. Аммо мен сизлардан бугун майдонда бўлган футболчиларни ҳурмат қилишингизни сўрайман, чунки, уларни мен танладим. Бизда 25 та футболчи бор.

Сизлар худди 14-15 футболчининг "чиқит" сифатида асосий таркибга киритилмагандай гапирмоқдасиз. Кечирасизлар, мен ҳам инсонман ва сизларни ҳурмат қиламан. Сизлар ҳам мени ҳурмат қилишингизни сўрайман", - деди Почеттино.