Почеттино: Кейн жароҳатидан хавотирдаман
Ads

 

“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Борнмут”га қарши (1:4) кечган ўйиндан кейин беллашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган Харри Кейннинг аҳволи ҳақида сўзлади.

“Кейн жароҳатидан хавотирдаман. Тиббий текширувсиз бир нима дейиш қийин, барчаси кўрикдан кейин маълум бўлади. Умид қиламанки, унинг жароҳати оғир эмас ва бу унинг ўзига ҳам, жамоага ҳам муаммо бўлмайди. Унинг тез тикланишидан умидвормиз”, – деди аргентиналик мураббий.

Аввалроқ Харри Кейн жароҳати туфайли Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳсларини ўказиб юбориши мумкинлиги ҳақида айтилганди.