Почеттино: "Мен ҳотиржамман"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино унинг атрофидаги бўлаётган хабарлар ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳозир ўзимиз кутгандек яхши натижалар кўрсата олмаямиз. Аммо, бу бизни тўхтатиб қололмайди.

Шундай пайтларда атрофингда хар-ҳил гап-сўзлар айлана бошлайди. Ишинг юришмай қолдими, бўлди сен ҳақингда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар пайдо бўлади.

Ишимни қандайлигини яхши биламан. 47 ёшдаман, сочларим ҳалим қора. Нима учун? Шунчаки миш-мишларига аҳамият бермайман. Фақатгина жамоамизнинг натижаларини қандай яхшилашимиз мумкинлиги ҳақида бош қотираман, - дея айтиб ўтди Почеттино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!