Почеттино:
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино кеча "Ювентус"га (2:2) қарши ЕЧЛнинг 1/8 финал дастабки баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашув фантастик бўлди. Ҳа, биз ўйинни яхши бошламадик. Иккита тезкор гол ўтказиб юбордик, бироқ кейин ажойиб ирода кўрсата олдик. Ҳимояси ўта кучли бўлган жамоадан учралаётган 2:0 ҳисобидаги мағлубиятдан қутилишни уддалаган барча футболчиларимни табриклайман.

Учрашув ҳисоби бироз номуносиброқ бўлсада, лекин дуранг чўнтагимизда. Лекин биз яхшироқ ўйнаган эдик”, - дейди Почеттино.