Подольски Бундеслигага қайтиши мумкинлигини инкор этмади
Ads

Япониянинг "Виссел Кобе" клубида фаолият олиб бораётган германиялик ҳужумчи Лукас Подольски келажакда Бундеслигага қайтиши мумкинлигини инкор этмади.

“Бундеслигага қайтиш? Нега бундай бўлиши мумкин эмас? Мен ҳали ҳам Германия чемпионатида ўйнашга тайёрман. Ҳозир соғломман, ажойиб формадаман ва яна бир неча йил футбол ўйнамоқчиман”, - дейди 34 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Подольски "Виссел Кобе" сафига 2017 йил Туркиянинг "Галатасарой" клубидан келиб қўшилган эди.