
Погба Эврани қўллаб-қуватлади
“Манчестер Юнайтед” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ўз ватандоши Патрис Эврани қўллаб-қуватлади. Бунга сабаб, 36 ёшли футболчи учрашувдан сўнг бир мухлисни дўппослагани ва мавсумнинг охирига қадар дисквалификацияга учраганидир.
- Ҳеч кимга сир эмас, Патриснинг имижи бу муаммолардан олдин ҳам юқори даражада эмас эди, аммо у мен учун ажойиб инсон.
Шуни айтишим керакки, Эвра футболчилар ва ходимларлардан ўз ёрдамини аямайди, ҳаттоки захирада бўла туриб бу футболчи ҳаммани қўллаб-қуватлайди ва илҳом бағишлайди. У кийиниш хонасида ҳам жамоага мурожаат қилишни ва қандай тарзда рухлантиришни билади.
“Мендан кўра яхшироқ ўйин кўрсаткин, мен таркибда ўйнашни хохламайман”- каби сўзлар билан ёшларни тараққиётига ўз хиссасини қўшадиган футболчилардан биридир, - дейди Погба goal.com нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, яқинда “Марсель” клуби Эвра билан ўз шартномасини бекор қилди.
Фикрлар