Погба фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

Гвинеялик ҳимоячи Флорентен Погба Испаниянинг “Эльче” клубида кўрикдан ўтади.

28 ёшли футболчи бугун Сугендада иштирок этувчи ушбу жамоа қароргоҳига келган. Энди у бир ҳафта давомида клуб машғулотларида иштирок этади. Ушбу вақт орасида мураббийларда илиқ таассурот қолдирсагина жамоа Погба билан шартнома имзолайди. Қайд этиш лозимки у айни дамда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси Туркиянинг “Генчлербирлиги” клуби бўлган эди.

Маълумот учун, Флорентен Погба “Манчестер Юнайтед” хавбеки Поль Погбанинг акаси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)