Погба: “Манчестер Юнайтед” қайтмоқда

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба “Борнмут”га қарши (4:1) кечган АПЛ 20-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

“Бизга ғалаба керак эди ва биз чиройли ўйин орқали унга эришдик. “Манчестер Юнайтед” қайтмоқда. Олдинда узоқ йўл турибди, аммо 2018 йилни шу тарзда якунлаш – шунчаки ажойиб.

Сульшер келганидан кейин нима ўзгарди? Биз  – “МЮ” ва турнир жадвалининг юқори қисмида бўлишимиз керак. Ҳозир ҳамма клубдаги ишдан мамнун ва бундан завқ олмоқда. Аввалги бош мураббий қўли остида ҳам ғалаба қозонаётган эдик, бироқ ҳозирги кунда бу ишни бошқача тарзда амалга оширяпмиз.

“Манчестер Юнайтед” кўпроқ ҳужум қилиб, кўпроқ хавфли вазиятлар яратмоқда. Биз айнан шундай футболни кўрсатмоқчимиз”, – дея ўз фиркларини билдирди франциялик футболчи.

Қайд этиш керакки, сўнгги уч ўйинда Поль Погба 4 та гол ва 4 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!