Погба МЮ раҳбариятидан қишда уни трансферга қўйишларини талаб қилмоқда
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоа раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишларини сўрамоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Унга кўра 25 ёшли франциялик футболчи қишки трансферлар даврида “қизил иблислар”дан ўзининг “Ювентус”га қайтиш имкониятидан фойдаланишга руҳсат беришларини сўрамоқда. Ўз навбатида туринликлар ҳам иқтидорли футболчини яна "Альянц Стэдиум"да кўришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Погбага шунингдек “Барселона” ва “Манчестер Сити” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.