Погба МЮ ёшлари сафида шуғулланишни бошлади

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан сўнг тикланиш машғулотларини бошлаб юборди. ESPN FC хабарига кўра, Погба ёшлар жамоаси сафида машғулотларда иштирок этмоқда.

Франциялик футболчи сентабр ойида олган жароҳати боис, жамоасининг сўнгги 12 баҳсини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

24 ёшли футболчи билан бирга, Маркос Рохо ҳамда Майкл Карриклар ҳам айни дамда ёшлар билан  машғулотлар олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!