Погба қишда "Барселона"га ўтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ўз келажак фаолияти борасида кутилмаган қарорга келди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 25 ёшли франциялик футболчи қишки трансферлар даврида ўзига жиддий қизиқиш билдираётган “Барселона” клубига ўтиб кетмоқчи. Давралар оралиғида Погба ва унинг агенти Мино Райола ушбу трансфер учун жиддий курашишмоқчи. Бунинг учун улар МЮ раҳбариятига босим ўтказишлари ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Погбани жорий ёз сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ манкуанликлар ўзининг етакчи футболчисини сотишни исташмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!