Погба ва Лукаку АҚШда бирга машғулот ўтказишди (фото)
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ва “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукаку АҚШда бирга машғулот ўтказишди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳар иккала футболчи айни дамда таътилни Океан ортида ўтказишмоқда. Хабарларга қараганда Бельгия терма жамоаси форварди айнан Лос-Анжелас шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади ва МЮ аъзосига айланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ манкуанликлар Лукаку учун “Эвертон”га 90 млн фунт (шундан 15 миллиони бонуслар ҳисобида) тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.