Погба ёзда МЮдан кетиши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Поль Погбада ҳамон бошқа жамоага ўтиш режаси мавжуд.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра агар “қизил иблислар” мавсум якунига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, 26 ёшли франциялик футболчи бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 55 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.