Погбанинг "Барселона"га ўтишига 2та омил тўсқинлик қилиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Поль Погбанинг "Барселона"га ўтишига 2та жиддий сабаб тўсқинлик қилиши мумкин.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича ушбу сабабларнинг биринчиси МЮ томонидан футболчига қўйиладиган юқори трансфер баҳоси бўлса, иккинчиси унинг агенти Мино Райоланинг трансфер учун сўрайдиган катта миқдордаги хизмат ҳақидир.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар вице-президенти Жорди Местре Погбанинг “Барса”га ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!