Полина Монова ўз ўйинини топа олмади
Ads

Россиялик теннисчи Полина Монова Франция очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларидан ўта олмади.

У биринчи босқичда австриялик Юлии Граберга қарши ўйин ўтказди. Полина учрашувнинг биринчи сетида 2:5 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди. Бундай ҳолатдан муваффақиятли чиқиб кетишга кўзи етмаган Монова ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Энди Грабер "Roland Garros" турнирининг саралаш баҳслари иккинчи даврасида франциялик Манон Арканьоли ва голландиялик Аранта Рус учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz