Полиция отиб ташлаган 16 ёшли футболчи ўлимидан кейин “гол урди” (фото)

Мексикада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа бўлди. Яқинда полиция томонидан отиб ўлдирилган 16 ёшли футболчи Александр Мартинес билан хайрлашиш маросимида унинг жамоадош дўстлари марҳумга сўнгги “голини уришни” ташкиллаштириб берди.

Машҳур Reuters агентлигининг гувоҳлик беришича, Мартинеснинг дўстлари унинг ёғоч тобутини футбол майдонига олиб келиб, тўпни тобут орқали дарвоза тўрига жойлашган. Шу тариқа, марҳум футболчи сўнги “голини урди”.

Мартинес Оахака шаҳри кўчаларидан бирида полиция ўқидан ҳалок бўлди. Полициячи уни жиноятчи билан адаштири юборган. Бу воқеа мамлакатда жуда катта норозиликлар келтириб чиқарди.

Александр Мартинес “Монтеррей” тизимидаги жамоалардан бирида ўйнарди. У ҳам Мексика, ҳам АҚШ фуқароси эди. Шу боис АҚШ элчихонаси қотиллик бўйича жиноят ишининг қай тарзда кечишини охиригача кузатиб боришини эълон қилди.

1200_1200_max_2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)