Полвонларимиз Жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлашди
Ads

Айни кунларда Словакиянинг Трнава шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Ушбу нуфузли турнирда бир қатор вакилларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Хусусан, бугунги кун дастуридан ўрин олган юнон-рум кураши баҳсларининг -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Камол Қўзиев Жанубий кореялик Ким Кёнгсубга қарши гиламга кўтарилди. 

Саралаш босқичи доирасида кечган муросасиз баҳсда, ҳамюртимиз рақибига қўшимча имкониятлар эвазига ютқазиб қўйди.