Полвонларимизнинг 16 медали

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида кураш бўйича X Осиё чемпионатида  10 олтин, 5 кумуш, 1  бронза жами 16 медалини қўлга киритиб, умумжамоа ўртасида биринчи бўлди.

Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси (КСАО) тақвимидаги энг йирик мусобақада қитъамизнинг 20 дан зиёд мамлакатидан келган икки юз эликка яқин полвонлар 15 вазн тоифасида гиламга тушди.

Чемпионат эркаклар ўртасида Муҳсинбек Хисомиддинов Фарид Амруллоев, Руслан Бўриев, Давлат Абраев, Илҳом Жўраев ўз вазн тоифаларида Осиё чемпионига айланган бўлса, аёллар ўртасида Гулнора Сулаймонова, Омонгул Оллоназарова, Муxлиса Абдумаликова, Гулноза Матниёзова ҳамда Раҳим Йўлдошева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Финалга қадар ўтган баҳсларда зафар қучган Дилдора Шерметова, Адибахон Ўрозбоева Рината Илматова, Нурбек Тўраев, Маруф Ғайбуллаев кумуш медаль соҳибига айланди.  Темурхон Тўраев эса Осиё чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди.

Умумжамоа ўртасида Ўзбекистон терма жаомаси биринчи ўрин бўлган бўлса, кучли учликдан Эрон ва Туркманистон термалари жой олди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!