Ads

Португалиянинг “Порту” клуби ўзининг расмий сайтида етакчи ҳужумчиси Мусса Марега билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 27 ёшли малилик футболчи “аждарлар” билан 2021 йилга қадар келишувни узайтирган.

Маълумот учун, Марега "Порту" сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 55та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25та гол ёздириб қўйишга эришган.