Португал клублари Чемпионлар лигасида 2013/14 йилдаги натижасини такрорлашди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5 турида "Бенфика" "РБ Лейпциг"га (2:2) қарши ўйиндаги дуррангидан сўнг турнирни тарк этди.

Лиссабон клуби Португалиядан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этаётган ягона клуб эди. "Порту" ўтиш турнирида "Краснодар"га мағлуб бўлиб, гуруҳ босқчи йўлланмасини қўлдан чиқарган эди.

Шундай қилиб, Чемпионлар лигаси плей-офф баҳсларида Португалия клублари иштирок этмайди. Бундай ҳодиса 2013/2014 мавсумда юз берган эди ва ўшанда "Порту" ва "Бенфика" ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллашганди.