Португалия Испания учрашувига Медведев ва Инфантино ташриф буюришади

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун ЖЧ-2018 "Б" гуруҳи ўйинлари доирасида Португалия Испания билан Сочининг "Фишт" стадионида куч синашади.
Ушбу баҳсни Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев, ФИФА президенти Инфантино ҳамда Испаниянинг Россиядаги элчиси Игнасио Ибаньес Рубио тўғридан-тўғри майдондан туриб томоша қилишади.
Маълумот учун, беллашув Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!