Португалия терма жамоаси ҳимоячиси
Ads

Ҳуқуқий жиҳатдан “Валенсия”га тегишли бўлган, аммо ўтган мавсумни ижара асосида “Интер”да ўтказган ҳимоячи Жоау Канселу Туриннинг “Ювентус” клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли португалиялик футболчининг трансфери яқин 2 кун ичида расмийлашади. Ўз навбатида “Юве” Канселу учун испан клубига 38 миллион евро тўлайди.

Хабарларга қараганда Канселу Италия чемпиони билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу келишувга кўра унинг маоши йилига 3 млн еврони ташкил этади.