Португалия терма жамоаси посбони АПЛ дебютанти билан шартнома имзолади
Ads

Португалия терма жамоасининг асосий дарвозабони Руй Патрисиу фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Берилган маълумотларга кўра 30 ёшли посбон "Вулверхэмптон" клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Таъкидлаш керакки, “Спортинг” билан шартномаси якунига етган Патрисиу янги жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, "Вулверхэмптон" янги мавсумда АПЛда иштирок этади.