Пойтахтимизда чемпионлик камари учун жанг ўтказилади (видео)
Ads

  Бокс оқшомининг марказий жанги дея эътироф этилаётган қарама-қаршиликда ёш боксчимиз Равшанбек Махаммаджонов угандалик Жума Васва билан чемпионлик камари учун жанг олиб боради. Ёдингизда бўлса, Африка қитъаси вакили яна бир ҳамюртимиз Шоҳжахон Эргашев билан ҳам тўқнаш келган эди.  Тажрибали, Олим Назаров танзаниялик Франк Кивалабега қарши жанг олиб борса, WBA Asia камари соҳиби Хусниддин Пўлатов грузиялик Бадри Гогичашвилига, ёш иқтидорли эгаси Равшанбек Шерматов ҳам Грузия вакили Жаба Мемишишига қарши ринга кўтарилади.