Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақа старт олмоқда

Бугун пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақа старт олмоқда. Жаҳон серияси доирасидан ўрин олган ушбу турнир 3 кун давом этиб, унда Европа ва Осиё минтақаларидан келган қатор делегациялар иштирок этишади. 

Беллашувлар синхрон сузишнинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ҳар бир йўналишларида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, "Сув париси" номи остида ўтадиган анъанавий мусобақа кўплаб истеъдодли спортчиларни саралаб бериши билан аҳамиятли. Мусобақанинг очилиш маросими бугун 16:00 да бўлиб ўтади. Беллашувларга Юнусобод туманидаги сув спортига ихтисослаштирилган мажмуа мезбонлик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!