Премьер-лига яна эски форматга қайтадиган бўлди

Украина футбол ассоциацияси мамлакат премьер-лигасини эски форматга қайтаришга қарор қилди.

Ассоциация президенти Андрей Павленконинг сўзларига кўра 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб УПЛ яна эски форматда ўтказилади. Аниқроғи унда 16 та жамоа 2 даврада иштирок этади.

Айтиш керакки, бундан ташқари 2021/22 йилдан бошлаб чемпионатда видеоассистент рефери – VAR тизимидан фойдаланилади.

Маълумот учун, ҳозирда Украина премьер-лигасида 12 та клуб иштирок этмоқда. Жамоалар 22 та турдан сўнг чемпионлик учун курашувчи ва чемпионатда жон сақлаш учун курашувчи 2 та олтиликка бўлинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!