Про-лига. "Арал Самали" охирги дақиқаларда урилган гол эвазига "Ғиждувон"дан 3 очко тортиб олди
Про-лига 3-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Ғиждувон" беллашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Мезбонларнинг биринчи голи 18-дақиқада Нархан Шерипов томонидан киритилди. Бунга жавобан ғиждувонликлар футболчиси Нодирбек Ибрагимов 61-дақиқада гол уриб, ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда Арислан Юсупбаев тўпни рақиб дарвозасига жойлаб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Арал Самали" мавсумдаги илк ғалаба ва очкосини қўлга киритди. "Ғиждувон" клуби ҳозирча 1 очко тўплашга муваффақ бўлган.
Фикрлар