
Про-лига. "Истиқлол" Қирғизистон Олий лигаси иштирокчисига мағлуб бўлди
Аввал хабар берганимиздек бу мавсумни Про-лигада ўтказадиган Фарғонанинг “Истиқлол” клуби қўшни Қирғизистонда ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.
Бугун фарғоналиклар мусобақанинг гуруҳ босқичи 2-турида Қирғизистон Олий лигаси вакили ҳисобланган “Академия” клуби билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” кеча гуруҳ босқичининг 1-турида Қирғизистон Биринчи лигаси вакили ҳисобланган “Жалолобод” клубини 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар