Про-лига клублари янги мавсум учун футболчиларини ПФЛда рўйхатдан ўтказишлари мумкин
Ads

Бу жараён жорий йилнинг 7 март санасига қадар давом этади.

Pepsi Суперлига клублари аллақачон янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаб юборишган. Эндиликда Про-лига “А” гуруҳи ҳамда “B” гуруҳида иштирок этадиган клублар ҳам ўз футболчи, мураббий ва жамоа расмийларини янги мавсум учун ПФЛ Мусобақаларни ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармасида рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, 11 март санасидан эътиборан ПФЛ кубоги беллашувлари старт олади. Мазкур кубокда ғолиб чиққан жамоага Про-лига “А” гуруҳи учун имтиёзли йўлланма тақдим этиш режалаштирилган.