Про лигада иштирок этиши кутилаётган "Олимпик" жамоаси қайси стадионда ўйнайди?

Футбол бўйича янги мавсум яқинлашиб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига футбол бўйича Олимпия терма жамоамизни ҳозирдан тайёрлаш борасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётганидан хабарингиз бор.

Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов жамоанинг уй учрашувларини ўтказиш учун номзод стадионлардан бирига ташриф буюрди. Ьу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Пойтахтимиздаги «ЖАР» стадиони халқаро талабларга жавоб бера оладиган, қулай шароитларга эга ўйингоҳлардан бири бўлиб, ҳозирда ушбу аренада ҳеч бир клуб ўз уй учрашувларини ўтказмайди. «ЖАР» Про-лигада тўп суриши кутилаётган “Олимпик” жамоасининг уй ўйинларини ўтказишга номзод стадионлардан бири сифатида қаралмоқда. Ташриф давомида МОҚ раиси стадионнинг бу борадаги имкониятлари билан яқиндан танишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!