Профессионал бокс оламидаги сенсациялар (Иккинчи қисм)
Ads

Профессионал бокс олами бизга бир-биридан ажойиб жангларни тақдим этиб келмоқда. Айниқса, сенсацияларнинг кўплиги бу спорт турига бўлган қизиқишни янада орттиради. Бокс оламидаги мана шундай қизиқарли жанглар ҳақида маълумот беришни бошлаган эдик. Илк сонида қирол Мухаммад Али, Леннокс Льюис, Владимир Кличколар иштирокидаги мўжизавий жанглар борасида тўхталгандик. Бу сафар ҳам британиялик ва украиналик боксчиларнинг кутилмаганда учралган мағлубиятлари ҳақида сўз боради.

Леннокс Льюис – Хасим Рахмон

Мазкур қарама-қаршилик 2001 йил 22 апрелда ЖАРнинг Бракпане шаҳридаги “Carnival City Casino”  аренасида WBC, IBF ва IBO чемпионлик камарлари учун кечади. Жангдан аввал хеч ким Хосим Рахмонни ғалабасини кутмаган эди. Чунки ўша вақтлар британиялик боксчининг энг гуллаган даврига тўғри келган эди. Қолаверса, Рахмон бокс билан шуғулланишни жуда кеч яъни 19 ёшдан бошлаганлиги учун, унинг Льюисга тўқнаш келгунга қадар бўлган муваффақиятларини тасодифга йўйишарди. Тўғри, у бунга қадар собиқ ҳамюртимиз  Олег Маскаевдан дахшатли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Лекин Рахмон бу билан синиб қолмай, аксинча янада кучли бўлиб қайта олган. Хуллас, ушбу жангда фақат мўжизагина Рахмонга ғалаба қозониш учун ёрдам берарди ва ушбу мўжизани ўша куни бутун дунё томоша қилди. АҚШлик боксчининг 5 -раундда йўллаган қақшатқич зарбаси Льюисни адо қилди. У қайта ўнглана олмади ва навбатдаги оғир мағлубиятни қабул қилиб олди.

Орадан бироз ўтиб, яъни ўша йили ноябрь ойида Льюис реванш жангида Хосим Рахмонни 4-раундда нокаутга учрата олганди. Шундай бўлсада, улар ўртасидаги жангларни ёдга оладиган бўлсак, биринчи навбатда Хосим Рахмоннинг муваффақияти кўз олдимизга келади.

1144280

Владимир Кличко -Корри Сандерс

Украиналик кичик Кличко 2003 йил 8 мартда ЖАР вакили Корри Сандерс билан WBO чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Ушбу профессионал бокс оламида тарих зарварақларидан ўрин олган тўқнашув, Германиянинг Ганновер шаҳридаги “Preussag Arena” да бўлиб ўтганди. Маълумки ушбу боксчилар супер оғир вазн тоифасида фаолият юритишган. Ўша даврлар бу вазн тоифасида ака-ука Кличколар гегамонлик қилишар эди. Шунинг учун, мазкур жангда тўла-тўкис Кличконинг имконияти юқори баҳоланган. Лекин профессионал боксда ким жангга тайёр бўлса, ўша ғалаба қозониши яна бир бор ўз исботини топган. Африка қитъаси вакили дастлабки раундларданоқ кучли прессингни амлга оширади. Шундай бўлсада илк раундда кучлар тенг келади. Иккинчи раундда эса, украиналик боксчини Сандерс том маънода сочиб ташлайди. У кичик Кличкони тўрт бора нокдаунга туширади. Тўртинчи бор йиқилганидан сўнг, ҳакам жангни тўхтатади ва украиналик боксчига техник нокаут ёзилади.

корри

Денис Лебедев – Мурат Гассиев

Икки россиялик боксчилар қарма-қаршилигида ҳам ўзига ҳос сенсация юзага келди десак муболаға бўлмайди. Чунки Денис ушбу жангга IBF чемпионлик камари соҳиби сифатида кўтарилган эди. Тўғри, мазкур жангда Муратни ғалабасини тахмин қилганлар ҳам топилганди. Лекин аксарият мухлислар ва мутахассислар Лебедевнинг муваффақият қозонишини эътироф этган эди. Лекин жанг аксинча кўриниш олди. Умуман раундлар борасида ҳам устунлик Гассиев тарафида бўлди. 5 раундга келиб, Лебедев бир бора нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди. Бир сўз билан айтганда жанг тўлиқ 12 раунд давом этган бўлсада, катта устунлик Мурат тарафида бўлди. Жанг якунида эса ҳакамлар бир овоздан Гассиевнинг ғалабасини қайд этишди. Шундай қилиб, ушбу тўқнашувда имконияти паст баҳоланган Мурат Гассиев янги чемпион сифатида эълон қилинди.

гассиев

Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади