Профессионал бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувлар (иккинчи қисм)

Профессионал бокс тарихида қандай  шиддатли ва давомий тўқнашувлар содир бўлганлиги ҳақида кеча сўз юритган эдик ва биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этгандик. Ўз ўрнида давоми бор эканлиги борасида ҳам айтиб ўтганмиз. Ваъдага вафо деганларидек, давомини тақдим этамиз.

Муҳаммад Али – Жо Фреззер

Бу жанглар том маънодаги қироллар тўқнашуви десак айб саналмаса керак. Улар орасидаги трилогия ҳали-ҳануз яшамоқда. Афсона каби авлодлар оша ўтиб келяпти. Уларнинг дастлабки жанги 1971 йил 8 мартда бўлиб ўтган.
Бунга қадар Али 31 та жанг ўтказиб, мағлубиятсиз одимлаётган эди. Жо эса 26 маротаба рингга кўтарилиб, у ҳам мағлубият билмай келаётганди. Хуллас, икки енгилмас чармқўлқоп усталари ўзаро тўқнаш келишади.
Бу жангда Али ўзининг биринчи мағлубиятини қабул қилиб олади. “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтган ушбу тўқнашувда Жо очколар ҳисобида устун келади.

Иккинчи жанг 1974 йил 28 январда яна Нью-Йорк “Мэдисон Сквер Гарден”да бўлиб ўтади. Мазкур реванш деярли биринчи жанг каби ўтади. Фақат бу сафар Али муваффақиятли ҳаракат қилади ва у ҳисобни тенглаштиради.

Учинчи ҳал қилувчи тўқнашув эса Филиппин пойтахти Манила шаҳрида “Araneta Coliseum” спорт саройида бўлиб ўтади. Ушбу жанг бокс тарихида “Манила триллери” яъни 20-асрнинг оғир вазн тоифасидаги энг шавқатсиз жангларидан бири сифатида муҳрланди. Унда 14 раунддан (ўша вақтда бокс жанглари 15 раунддан иборат бўлган) сўнг, Муҳаммад Али ғалаба қозонади.

object_14.1320740598.1931

Марк Антонио Баррера- Эрик Моралес

Икки мексикалик ажойиб боксчилар, ўз вақтида бир-бири учун жидий рақобат туғдиришган. Улар ҳам уч бора тўқнаш келишади. Биринчи жанг 2000 йил 19 февралда Лас-ВегасдаMandalay Bay” аренасида бўлиб ўтади. Мазкур илк тўқнашувда Моралеснинг қўли балан келади.

Иккинчи жанг эса 2002 йил 22 июнда Лас-Вегасда “MGM Grand” аренада ташкил қилинади. Унда Баррера рақибини очколар ҳисобига мағлуб этиб, ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келади.

Учинчи тўқнашув 204 йил 27 ноябрда яна “MGM Grand” аренасида бўлиб ўтади. Дарвоқеа, ушбу жанг WBC нинг супер енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун кечади. Ҳал қилувчи баҳсда яна Маркга омад кулиб боқади ва у муваффақият қозонади.
Ҳар икки боксчи ҳам ўз даврида катта шуҳрат қозонганди. Жанг олиб бориш услублари ҳам мухлисларга завқ бағишлаган. Юксак савиядаги боксчиларнинг ўзаро жангларидаги кескинлик эвазига энг шиддатли тўқнашувлар қаторида эътироф этилади.

3940d7c458564104aaf0a89bd899d2d8

Артуро Гатти-Микки Уорд

Канадалик ажойиб жангчи Артурони бокс тарихида энг ёрқин намояндалардан десак муболаға бўлмайди. Гарчи унинг боксни тарк этгандан кейинги ҳолати бироз ачинарли бўлган бўлсада, унинг рингдаги ҳаракатлари, аввало инсонийлиги туфайли мухлислар қалбидан чуқур жой олади.
Тўғри, у 9 маротаба мағлуб бўлган, лекин хеч қачон бокс ихлосмандлари назаридан четда қолмаган. Чунки у ҳақиқий тоза қалб инсон ҳамда ажойиб боксчи эди. Гарчи у бу ёруғ оламни эрта тарк этган бўлсада, Гаттига бўлган хурмат ҳали-ҳануз яшамоқда.

Артуронинг энг шиддатли жанглари шубҳасиз Микки Уорд билан бўлади. Улар ўзаро кетма-кет уч маротаба жанг қилишади. Биринчи тўқнашув 2002 йил 18 майда бўлиб ўтади.
Унда Уорд ғалаба қозонади. Иккинчи жанг хеч қанча вақт ўтмай, ўша йилнинг 23 ноябрида ташкил қилинади. Унда афсонавий Гатти очколар ҳисобида устун келади.
Ҳисоб тенглашгач, улар ҳал қилувчи жангни ҳам ўтказишади. Ушбу учинчи беллашув 2003 йил 7 июнда бўлиб ўтади ва унда Гатти яна зафар қучиб, умумий кўринишни ўз фойдасига ҳал қилади.
Буларнинг ҳар бир тўқнашуви, очиқ, қувноқ, кескин, ажойиб зарбалар алмашинуви остида кечганлиги учун, профессионал бокс тарихидаги муросасиз жанглар қаторига қўшилган.

hqdefault

Рой Жонс – Антонио Тарвер

Бу боксчилар ҳам ўзаро уч маротаба тўқнаш келишади. Рой ўзининг юлдузли даврини бошдан кечираётган вақтида биринчи жанг бўлиб ўтади. Яъни 2003 йил 8 ноябрда,  Лас-Вегаснинг,Mandalay Bay” аренасида икки боксчи илк бора тўқнаш келишади. Ушбу қарама-қаршиликнинг биринчи қимида Рой ғалаба қозонади.
Мазкур жанг WBC, WBA, IBO чемпионлик камарлари учун бўлади. Реванш узоққа чўзилмайди.Улар иккинчи бор 2004 йил 15 майда бўлиб ўтади ва кутилмаганда Тарвер Жонсни техник нокаут билан мағлуб этади. Учинчи жанг 2005 йил 1 октябрда IBO чемпионлик камари учун бўлади. Аслида Ройнинг омадсиз даврини бошлаб берган, шубҳасиз Тарвер бўлади.
У иккинчи жангда Жонсни мағлуб этганидан сўнг, учинчи жанг ташкил этилишидан аввал Глен Жонсондан ҳам нокаутга учраган ҳолда мағлубиятга учрайди. Бу афсонанинг инқирозга юз тутаётганини англатарди. Ушбу ҳолатлардан кейин, мухлисларда унга бўлган ишонч пасаяди. Учинчи тўқнашувда ҳам Тарвернинг имкониятлари юқори баҳоланади.
Тахмин ўз исботини топади ва Антонио бу сафар очколар ҳисобига устун келади. Нима учун, булар орасидаги жанг танланганлар орасида эътироф этилади. Бунга жавоб топишни истсангиз, яхшиси уларнинг тўқнашувларини топиб томоша қилинг!

Roy+Jones+Jr+World+Light+Heavyweight+Championship+IZgjCvHIpeFl